Марказимиз ҳақида
2012 йилнинг сентябр ойида “NUR-HAS” шинкиокушинкай каратэ Маркази ўзининг 20 йиллигини нишонлайди. Битта ташаббускор гуруҳдан тузилган контактли каратэнинг секцияси Ўзбекистон Республикасининг 10 та вилояти ва Тошкент шаҳрида Марказ бўлимларининг кенг тарқалган тармоғига айланди. Марказнинг каратэчилари Жаҳон, Европа чемпионатлари ҳамда Ҳалқаро мусобақаларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди. Бу ютуқлар Сэнсэй Хасан Назаровнинг машаққатли ҳаракатлари ва таъсисчи Навоий кон-металлургия комбинатининг ёрдамида эришилди.
1987 й.
Х.Назаров бошчилигида шарқ яккакураш каратэ тури машғулотлари учун очиқ ташландиқ хар хил чиқиндилар ташланадиган жойдан спорт майдони(dojo)нинг қурилиши бошланди.
Июл,
1991 й.
Шарқ яккакураш санъати тури машғулотлари учун мўлжалланган спорт майдони(dojo)нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
24 май,
1992 й.
Х.Назаров ташаббуси билан Навоий шаҳрининг “Химик” стадионида Ўзбекистон каратичиларининг 1- ўқув-амалий йиғини ўтказилди.Сентябр,
1992 й.
Х.Назаров каратэ сексициясини “NUR-HAS” деб номлади.(бунга биринчидан Хасан Назаровга яратганнинг ўзи бу номни юрагига солгани бўлса, иккинчидан 1984 йилнинг 28 январ куни Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” газетасидаги “Хасан Нурчи” деган мақола сабаб булди).Бу ном “NUR-HAS”Каратэ Маркази – (HONBU) га айлантирилди.
9 май,
1993 й.
“Хотира куни”га бағишланган HONBU спорт майдонида биринчи марта кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Ноябр,
1993 й.
Каттакурғон шаҳрида Ўзбекистон каратэчиларининг 2-чи ўқув-амалий йиғини ўтказилди. “NUR-HAS” Марказидан 120 нафар каратэчилар иштирок этишди.
Апрел,
1994 й.
Киокушинкай каратэ бўйича Биринчи республика турнири Андижон шаҳрида ўтказилди. Саккизта команда ўртасида навоийлик Мутал Назаров 1- ўринни эгаллади.
26-27июл,
1994й.
Марказнинг каратэчилари Бухоро шаҳри яқинидаги Бахавуддин Нақшбандий мажмуасига Марказ HONBU дан 100 километрли югуриш маршини ўтказди. Х.Назаров бошчилигида Марказнинг 9 ёшдан 30 ёшгача бўлган 29 нафар аъзолари иштирок этишди.
Ноябр,
1994 й.
Сенсей Хасан Назаров киокушинкайкан каратэ бўйича Москва шаҳрида ўтказилган халқаро ўқув-амалий йиғинида иштирок этди. Хасан Назаров 6 кю сариқ белбоғга имтиҳон топширди.
1994 й.
Фарғона шаҳрининг десантчилар ҳарбий қисмида Марказ каратэчилари кўргазмали чиқишларини намойиш этишди ва контактли киокушинкайкан каратэ бўйича десантчилар билан 9 та жанг ўтказишди, ва еттитасида муддатидан олдин ғалабани қўлга киритишди, 2 та жанг эса дурранг билан тугади.
24 феврал, 1995 й.
Тошкент шаҳрида Сенсей Х.Назаров аттестатцияли жангларда иштирок этди. Покистонлик Shihan Инамулла Хоннинг шогирди бранч-чиф Мурод Бахром томонидан Х.Назаровга 4 кю яшил белбоғ топширилди.
25-30 июл, 1995 й.
Тудакўлдаги “Лазурный” дам олиш зонасида Масутатцу Ояма хотирасига бағишланган “NUR-HAS” каратэ Маркази барча бўлимларининг 3- ўқув-амалий йиғини ўтказилди.70 га яқин каратэчилар қатнашишди.
1-3 декабр, 1995 й.
Фарғона шаҳрининг ИИБ сида “NUR-HAS” каратэчилари кўргазмали чиқишларни намойиш этди ва киокушинкайкан каратэ бўйича ички ишлар ходимлари билан 11 та жанг ўтказиб, 9 та жангни муддатдан олдин ғалаба билан тугатишди.
1995 й.
Бухоро шаҳрида Марказ каратэчилари вилоят тэквондочилар билан 20 та жанг ўтказиб, 19 та жангда муддатдан олдин ғалабага эришди.
Январ,
1996 й.
Покистоннинг Карачи шаҳрида сенсей Х.Назаров
бир ойлик халқаро ўқув-амалий йиғинида иштирок этди.
31 январ,
1996 й.
Покистоннинг Карачи шаҳрида 5- DAN ShihanИманулла Хон томонидан Х.Назаровга бир неча соатлик машаққатли машқлар синовидан кейин бир неча покистонлик малакали каратэчилари билан (ҳар бири билан 2 даққали) ўтказган жанглар натижасида уста даражасига бир қадам бўлган 1- кю жигари олтин боғич белбоғи топширилди.
9 май,
1996 й.
Хотира куни “NUR-HAS ” Марказининг 4 йиллигини нишонлаш маросимларида каратэчилар кўргазмали чиқишларни намойиш этишди.
14-18 апрел, 1997 й.
Россиянинг Новокузнецк шаҳрида Х. Назаров халқаро ўқув-амалий йиғинида иштирок этди, япониялик Shihan Миоши Козуо (6 - DAN) ва Сатоши Нихо (2- DAN ) бошчилигидаги каратэ усталарига Дан-тестини топшириб, бир неча соатлик машаққатли машқларидан кейин, 10 та тўхтовсиз жанг ўтказиб 1-DAN қора белбоғ соҳиби бўлди.
22 апрел,
1997 й.
Ўзбекистон Республикаси Каратэ Маркази “NUR-HAS” нинг Халқаро Каратэ Ташкилоти (IKO) ва Европа Каратэ Ташкилоти (EKO) га қабул қилинганлиги ҳақида хабар олинди.
31 май,
1997 й.
Навоий вилоятининг Бешработ қурғонида Бранч-чиф Мурод Бахром хотирасига бағишланган киокушинкай бўйича Очиқ Турнирда Марказдан 350 га яқин каратэчи қатнашишди.
4 июн,
1997 й.
* Х.Назаров киокушинкайкан каратэ бўйича
1-Жаҳон Кубогида қатнашиб, илк бор мустақил Ўзбекистон байроғини каратэ ватани Японияда ўрнатишга эришди.
Июнь,
1997 й.
Жаҳон каратэ харитасига илк бор Бранч-чиф Х.Назаров исми киритилди.
19 сентябр, 1998 й.
Навоий шаҳрининг 40 йиллигига бағишланган НКМК нинг 1-Кубогида турли вазн тоифаларида Севдиёр Урунов;Мутал Назаров; Зафар Каландаров Жасур Саппаров.ва қизлар ўртасида Светлана Украинцевалар биринчи ўринни эгаллашди.
23 январ,
1999 й.
Зафарабод шаҳрида 1984 – 1993 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Марказнинг 1- Чемпионати ўтказилди .
20-21 март,
1999 й.
Козоғистоннинг Кокшетау шаҳрида киокушинкайкан каратэ бўйича Халқаро турнирда Марказ каратэиларининг 17 нафари иштирок этиб, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларни қўлга киритди. Иштирок этган 10 давлатлар ичида иккинчи ўринга сазовар бўлишди.
22 май,
1999 й.
Навоий шаҳрида Катталар ўртасида 2-Ўзбекистон Чемпионати ўтказилди
24-25 сентябр, 1999 й.
Венгриянинг Сольнок шаҳида киокушин кайкан каратэ бўйича Европа Чемпионатга марказ каратэчилари илк бор иштирок этишди ва 24 та давлат ичида 5 ўринни эгаллашди
4-5 декабр, 1999 й.
Марказ каратэчилари, Ҳар тўрт йилда бир бўладиган 7-Жаҳон Чемпиоанати (Япония.Токио)да иштирок этди.
20 май,
2000 й.
Литванинг Каунас шаҳрида ўтказилган Европа Чемпионатида Марказнинг 7 нафар каратэчилари иштирок этди.
27 – 31 май, 2000 й.
Украинанинг Европа Каратэ Ташкилоти (EKO) Бранч-чифи А.Гончаренко бошчилигида Марказда Республика ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказилди.
16 сентябр,
2000 й.
Навоий кон-металлургия комбинатининг 42 йиллигига бағишланган НКМК нинг 2-Кубоги ўтказилди. Бу Кубокда Япониялик Халқаро Каратэ Ташкилоти Бранч-чифи Shihan Яшихара Фужихара (5 Дан) ва Бранч-чиф Shihan Сатоши Юи (5-Дан) ҳакамлик қилишди
5 декабр,
2000 й.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Спорт Кумитаси “NUR-HAS ” Каратэ Маркази иш фаолиятини юксак баҳолаб, БХ - 2204 рақамли кўрсатмаси билан барча вилоят спорт бошқармаларига “NUR-HAS ” Каратэ Маркази бўлимларини ташкиллаштиришда ёрдамини аямаслигини таъкидлаб, каратэчиларнинг ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш ва тренер-инструкторни таинлаш ҳамда малакавий баҳолаш фақат “NUR-HAS ” Каратэ Маркази ваколатида эканлигини эътироф этди.
22 декабр,
2000 й.
Термиз шаҳрида “NUR-HAS ” Каратэ Марказининг Сурхандарё бўлимининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
23 декабр,
2000 й.
1984-1989 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 2-Ўзбекистон чемпионати Термиз шаҳрида ўтказилди.
3 феврал,
2001 й.
“NUR-HAS ” Каратэ Марказининг Наманган шаҳридаги расмий бўлими очилди.
17 март,
2001 й.
Навоий вилоятининг Учкудук шаҳрида “NUR-HAS” Марказининг расмий бўлими очилди
8 май,
2001 й.
Наманган шаҳрида Хотира кунига бағишланган Камолот Кубоги ўтказилди
9 май,
2001 й.
Наманган вилоятининг Хаккулобод шаҳрида Марказ бўлими очилди.
20 май,
2001 й.
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида Марказ бўлими очилди.
22 июн,
2001 й.
Бранч-чиф Х.Назаров Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилган 2-Жаҳон кубогида иштирок этди. Х.Назаровга халқаро даражадаги рефери унвони берилди.
22 сентябр, 2001 й.
Навоий шаҳрида Марказининг катталар ўртасида 3-Республика Чемпионати ўтказилди.
20-21 октябр, 2001 й.
Литванинг Вильнюс шаҳрида киокушинкайкан бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Европа чемпионатида Марказнинг 8 нафар каратэчилари қатнашишди.
24 ноябр,
2001 й.
Фарғона шаҳрида “NUR-HAS” Марказининг расмий бўлими очилди
10 декабр,
2001 й.
Самарқанд вилоятининг Каттакурғон шаҳрида “NUR-HAS” Марказининг расмий бўлими очилди.
21 декабр,
2001 й.
Хаккулобод шаҳрида 1986-1991 йилларда туғилган ёшлар ўртасида 3-Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
18 март,
2002 й.
Самарканд шаҳрида Марказнинг расмий бўлими очилди.
30 апрел,
2002 й.
“NUR-HAS” газетасининг биринчи сони чоп этилди.
4 май,
2002 й.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Марказнинг расмий бўлими очилди.
9 июн,
2002 й.
Будапештнинг Венгрия шаҳрида ўтказилган Европа чемпионатида Марказнинг 5 нафар каратэчилари қатнашди.
2002 й.
Навоий шаҳрида НКМК 3-Кубоги ўтказилди. Бу кубокда Жаҳон Каратэ ташкилоти (WKO) Президенти Shihan Кенжи Мидори (6 Дан) ва ташкилот вакили Shihan Яшихара Фужихара (5-Дан) ҳакамлик қилиб, семинар машғулотларини ўтказишди.
21 декабр, 2002 й.
Фарғона шаҳрида 1987-1992 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Марказнинг 4-Ўсмирлар Чемпионати ўтказилди.
12 апрел,
2003 й.
Самарканд шаҳрида 1987-1992 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Марказнинг 5-ЎсмирларЧемпионати ўтказилди.
2003 й.
Марказнинг тренер-инструктори Мутал Назаров уч ойлик малакавий ўқув курсларини Японияда ўтказди.
29 апрел,
2003 й.
Япониянинг Куюшу оролида ўтказилган 17- Очиқ Чемпионатда Мутал Назаров қатнашди.
2003 й.
Марказ каратэчилари Литванинг Каунас шаҳрида ўтказилган Европа чемпиоантига қатнашди
31 май,
2003 й.
“NUR-HAS” Маркази Нуробод бўлимининг 1-чемпионати ўтказилди.
6 сентябр,
2003 й.
НКМК нинг 45 йиллигига бағишланган Марказнинг 4-Чемпионати Навоий шаҳрида ўтказилди
4-5 октябр, 2003 й.
Марказ каратэчилари Япониянинг Токио шаҳрида 8-Жаҳон Чемпионатига қатнашди.
7-9 октябр, 2003 й.
Марказ каратэчилари Япония Токио шаҳрида WKO семинар машғулотларида қатнашди.
23 ноябр,
2003 й.
Марказ каратэчилари Хорватиянинг Самобор шаҳрида 8-Халқаро турнирга қатнашишди.Мутал Назаровни шогирди Азиза Темирова фахирли 2-ўринни эгаллади.
28-29 май,
2004 й.
Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтказилган Европа Чемпионатида Марказ каратэчилари қатнашди.
27 март,
2004 й.
Андижон шаҳрида Марказнинг ёшлар ўртасида 6-Чемпионати ўтказилди.
2004 й.
Марказ тренер-инструктори Мутал Назаров Японияда WKO нинг уч ойлик малакавий ўқиш курси машғулотларда қатнашди.
27 ноябр,
2004 й.
Марказ тренер-инструктори Мутал Назаров Япониянинг Токио шаҳрида 36-Бутун Япон чемпионатида қатнашди.
25 сентябр, 2004 й.
Навоий шахрида НКМК нинг 4-Кубоги ўтказилди
8-9 апрел,
2005 й.
Даниянинг Копенгаген шаҳрида ўтказилган Европа чемпиоантида Марказнинг каратэчилари қатнашди.
19 март,
2005 й.
Навоий шаҳрида Азиза Темирова хотирасига бағишланган Марказнинг ёшлар ўртасида 7-Чемпионати ўтказилди.
21 май,
2005 й.
Самарканд вилояти Зиёвуддин шаҳрида Самарканд вилояти Пахтачи Хокими Кубоги мусобақалари ўтказилди.
8 август,
2005 й.
Марказ тренер-инструктори Мутал Назаров Япониянинг Куюшу ороли 19-Чемпионатида қатнашди ва мусобақаларда кучли саккизликдан ўрин олди.
1 октябр,
2005 й.
Навоий шаҳрида 5-Республика чемпионати ўтказилди. Унда Россия шимоли-ғарбий федерал округининг шинкиокушинкай каратэ Президенти бранч-чиф А.Хидиров (4-Дан) ҳакамлик қилди ва семинар машғулотларини ўтказди.
24 декабр,
2005 й.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг «Алпомиш» спорт мажмуасида Гулистон шаҳар Ҳокими Кубоги мусобақалари ўтказилди.
2006 й.
Венриянинг Будапешт шаҳрида Европа чемпионатида Марказ каратэчилари қатнашди.
2006 й.
Марказ тренер-инструктор Мутал Назаров Японияда WKO нинг бир йиллик малакавий ўқиш курси машғулотларини ўтди.
2006 й.
Марказ тренер-инструктор Мутал Назаров Япониянинг Осака шаҳрида 37-Бутуняпон чемпионатига қатнашди.
13-14 октябр, 2007 й.
Японияда ўтказилган 9-Жаҳон чемпионатига Марказ каратэчилари қатнашди.
19 январ,
2007 й.
Марказ ва Шинкиокушинкай каратэ ҳақида олинган “Чемпион” бадий фильмининг намойиши. Бу фильм Жаҳон Шинкиокушинкай тарихидаги илк бадий фильмдир. Бу билан Ўзбек каратэчилари Шинкиокушинкайда бадиий фильм олишда биринчи қадамни бошлаб берганидир.
2008 й.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган Халқаро турнирда Марказ каратэчилари қатнашди.
21 апрелдан
31 майгача 2008 й.
Мутал Назаровнинг Болгарияда Европа чемпионати учун тайёрлов лагерида қатнашди. У оғир 2 соатлик машқлардан сўнг, 20та малакали болгариялик каратэчилар билан тўхтовсиз жанг ўтказиб 2-DAN қора белбоғ соҳиби бўлди.
23-24 май, 2008 й.
Болгариянинг Пловдив шаҳрида Европа чемпионатида Марказнинг каратэчилари қатнашди.
2009 й.
Навоий шаҳрида 6-Республика чемпионати ўтказилди. Унда Россия шимоли-ғарбий федерал округининг каратэ Президенти бранч-чиф А.Хидиров (4-Дан) ҳакамлик қилди ва семинар машғулотларини ўтказди
2010 й.
Марказ каратэчилари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган 4-жаҳон Кубогига қатнашди
4 декабр,
2010 й.
Навоий шаҳрида Марказнинг 7-Кубоги ўтказилди. Унда Россия шимоли-ғарбий федерал округининг каратэ Президенти бранч-чиф А.Хидиров (4-Дан) ҳакамлик қилди ва семинар машғулотларини ўтказди.
2010 й.
Марказнинг каратэчилари Остона шаҳрида ўтказилган Козоғистон Президенти Кубоги мусобақаларида қатнашиди. Мутал Назаров Кубок ва кумуш медал билан тақдирланди.
2010 й.
XII – Ўсмирлар чемпионати Карши шаҳрида ўтказилди.
2011 й.
XIII – Ўсмирлар чемпионати Навоий шаҳрида ўтказилди.
22-23 октябр,
2011 й.
Японияда ўтказилган 10-Жаҳон чемпионатига Марказ каратэчилари қатнашди.
2011 й.
Катталар ўртасида VII – Чемпионат ва I-Ўсмирлар кубоги мусабақалари Навоий шахрида ўтказилди.
Апрел,
2012 й.
Марказнинг каратэчилари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган Евросиё чемпионати мусобақаларида қатнашишди ва фахрли 3-ўринни эгаллашди.
4-5 май,
2012 й.
Карши шахрида Ёшлар ўртасида 14-Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Нур-Ҳас Каратэ мактаби
© 2024 Nur Has Karate
Гуруҳлар
  • Бошланғич
  • Ўрта
  • Катталар учун соғлиқни сақлаш гуруҳлари
  • Аёлларнинг ўзини ҳимоя қилиши
Машғулотлар
  • Гуруҳ-гуруҳ бўлиб
  • Индивидуал
Ўқувчилар ёши

  • 3 ёшдан катта болалар
  • Ёшлар
  • Йигитлар / Қизлар
  • Катталар
Made on
Tilda